RU

Последние новости

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  0 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида Новости

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида

Тажрибали футбол мухлислари орасида Азиз Йилдирим ҳақида эшитмаган, ўқимаган, билмагани оз бўлса керак.

Мазкур киши ҳақида биринчи бор 7-8 йил олдин "Эрудит спорт"да ўқиганим ёдимда. Ўшанда Азиз Йилдирим шахсиятига нисбатан салбий фикрлар уйғонганди. Кейинчалик ўрганиш натижасида хулосаларнинг маълум қисми ўзгарди. Ҳозир ҳам Йилдиримнинг "қора" ишлари, ҳибсга олингани-ю оқлангани ҳақидаги маълумотларни бир чеккага отайлик-да, яхши жиҳатлар ҳақида суҳбатлашайлик.

Туркиянинг 9 минг йиллик тарихи бор Диёрбакир шаҳрида туғилган Азиз Йилдирим Истанбулнинг "Фенербаҳче"сига мухлислик қилади. У суюкли жамоасида президентлик мақомини эгаллаган кам сонли бахтлилардан. "Фенербаҳче" тарихида клубни энг кўп бошқарган ҳам у...

Йилдирим шахсиятига ҳурматимни оширган жиҳат шуки, Азизжон ака ўз клуби тақдирига бевосита ёки билвосита тарзда алоқадор бўлиш эҳтимоли бўлган воқеликларга муносабат билдиришни, ўз ҳаққини талаб қилишни "синдириб қўйган". 

Охирги кунларда ўзбек футболига етишмаётган унсурлар ҳақида кўп ўйлаб юборяпмиз шекилли, ярим тунда шунақа фикр келди: "Футболимизга Азиз Йилдиримлар етишмайди".

Хабарингиз бор, айни пайтда келишилган ўйинлар мавзуси муҳокама марказида бўлиб турибди. Бу мавзу кўтарилганда орзу қилгандимки (эътибор қилинг, умид эмас), қайсидир клуб раҳбари чиқиб, 2006 йилда Италия танлаган йўл танланишини, айбдорлар тўлиқ жазоланишини талаб қилади. Хусусий клублар келишилган ўйинлар ташкилотчилари ва иштирокчиларининг барчаси жазоланмас экан, ички мусобақаларга бойкот эълон қилади (1). Журналистлар матбуотни "ёндиради" (2). Мухлислар адолат ўрнатилгунга қадар стадионларни тарк этади (3). Ниҳоят, адолат тикланади (4)...

Шу каби ўйлар уйқу бермаётган пайтда одатда бошқалар менга айтадиган гап хаёлимни бузди: "Тушун, ука. Бу ер - Ўзбекистон". Кейин орзудаги футбол борасидаги фикрлар ўрнини ўзимизнинг футбол ҳақидаги ҳақиқатлар эгаллади:

1. Йўқ, ҳеч қайси клуб раҳбари чиқмади, жамоаларнинг ҳеч бири бойкот ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Бу жуда қўрқинчли аломат. Шубҳа қилишга мойилроқ одам бўлса, "Ўзбекистонда бунақа талаб билан чиқа оладиган даражадаги тоза клуб қолмабди-да" деб ўйлаб қўйиши мумкин. Чунки нормал ҳолатда аксинча бўлиши керак. Масалан, 2006 йилги "кальчополи"ни эсласак, ҳаммаси "Интер" раҳбари Массимо Моратти бир неча бор адолат талаб қилиб чиққанидан кейин бошланганига гувоҳ бўламиз.

2. Йўқ, бу мавзу матбуотда катта "резонанс" уйғотмади. Нима ҳам деймиз, иқтидорлилар иқтидорга кетаверар экан, журналистиканинг аҳволи бошқача бўлиши мумкин эмас.

3. Йўқ, мухлислар стадиондан бутунлай кетиб қолишмади. Аломатлар ичида ягона ёқимлиси ҳам шу. Футбол қайси даражада бўлса-да, ҳар доим ўз ишқибозини топади.

4. Адолат?..

Шу жойида ўринли савол туғилади: адолат кимга керак ўзи? Ўзбек клубларига эмас. Ўзбек журналистларига эмас. Ўзбек мухлисларига эмас. Адолат ўз ҳаққи учун курашишдан қўрқмайдиган Азиз Йилдирим кабиларга керак. Бизга эса Йилдиримлар керак, дейман-у ухлашга ҳаракат қиламан (Адолатни ёлғизлатиб қўймаслик учун). Хайрли тун, яхшилар!

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика