"Бетис" Бартра билан шартномани узайтирмоқчи
13 мая 2022 16:41
Новости
"Бетис" Бартра билан шартномани узайтирмоқчи
"Бетис" раҳбарияти испан ҳимоячиси Марк Бартра билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, "Бетис" вакиллари 31 ёшли испаниялик футболчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Ҳимоячининг "яшил-оқлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Бетис" босслари Бартрага янги икки йиллик битим таклиф қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018 йилдан бери Севилья клубида ўйнайди. Марк Бартра жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии