RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Бекзод Қодирқулов: "Хоразм"га ҳар томонлама мағлуб бўлдик" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Хоразм"га ҳар томонлама мағлуб бўлдик"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Хоразм" - "Янгиер" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, барча чизиқларда рақибга мағлуб бўлдик. "Хоразм"ни ғалаба билан табриклайман. Тезкор гол ўйинимизни, режаларимизни ўзгартириб юборди. Йигитлар ўзларига келиб ҳужумлар ташкил қилишни бошлаганида иккинчи голни ўтказиб юбордик. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бериб, ўйинчиларни алмаштирдик. Лекин бу фойда бермади. Бугун энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Ютқаздик, оқлаш учун ҳеч қандай баҳонамиз йўқ. 

Мавсум бошида тўрт нафар легионеримиз бор эди. Уларнинг иккитасидан воз кечиб, иккитасини олиб қолгандик. Бутун жамоа ютқазди. Биринчи даврадан сўнг тажрибали футболчиларга жавоб бериб юбориб ёшларни жалб қилдик. Ёш футболчиларда барқарорсизлик кузатилади. Кейинги мавсумга жамоани шакллантириш учун ёшларни таркибга киритганмиз. Бундай мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 2022 йилдаги мақсадимиз Суперлигага чиқиш. 

Муҳаммадқодир Раҳимберганов ёш ва келажаги бор футболчи. Шу боис уни жамоага жалб қилдик. Машғулотларда ишламоқда. "Хоразм" билан ўйинга яхши қўшилиб кета олмади",- дейди Бекзод Қодирқулов. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика