RU

Последние новости

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  8 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  18 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"га ўхшаган тезкор жамоа Ўзбекистонда йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Ҳис-ҳаяжонларга тўла, асабларни таранг қиладиган оғир ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев ажойиб тезкор ва агрессив жамоа тузган. Ўзбекистонда бунчалик тезкор футболчиларга эга жамоа йўқ. "Насаф" қарши ҳужумларда ажойиб ўйин кўрсатади. Уларни ўйинини ўрганиб чиқиб бугун иккита ҳужумчи билан эмас, битта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Қайсидир вазиятларда бу ўзини оқлади. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Икки бор ҳисобда орқада бораётиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. Афсуски, охирги дақиқада ёш ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидов вазиятни қўлдан чиқарди. Умуман олганда тактик жиҳатдан яхши ўйин бўлди.

Бамба ўтган АГМК билан ўйинда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтирган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Айрим вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди. Натижада "Насаф"ни қарши ҳужумларини қўйиб юбордик. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик. Иккинчи бўлимда режамиз бўйича 15 дақиқалардан кейин Муззафаровни туширмоқчи эдик. Агар дуранг бўлиб турган вазиятда иккинчи ҳужумчини туширишни ўйлагандик. 

Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаларига имконият тақдим қиляпмиз. Уларни имконияти тенг. Иккала дарвозабонга ўйин амалиёти беришга қарор қиляпмиз. 

Иван Йосович машғулотларда жароҳат олди. Шунинг учун унинг ўрнига бошқа футболчини майдонга туширдик. Ойбек Рустамовни ҳимояга қўйдик. У ҳимояда ҳам бемалол ўйнай олади. Марказий ҳимоя позициясида муаммо йўқ бизда. Акбаров, Ҳолмуҳаммедов, Ёқубовлар марказий ҳимояда ўйнай олади. 

Таркибимизда Раевац, Йосович каби гавдали футболчиларимиз бор. Шунингдек, жарима зарбалаларини мукаммал амалга оширадиган ижрочиларимиз етарли. Бобур Акбаров "Бунёдкор" билан ўйинда автагол урганди. Бугун мана голлари билан мухлислар олдида юзини ёруғ қилди",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика