RU

Последние новости

16:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  18 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гапни очиғи ўйин асабий руҳда ўтди. Йигитлар охирги дақиқага қадар мураббийлар штабини таҳликада ушлаб турди. Учрашувлар марказлашган ҳолатда ўтмоқда, шундай бўлсада биз меҳмонда тўп тепдик. Меҳмонда қўлга киритилган биринчи ғалабамиз билан жамоамиз раҳбарларини, футболчиларни табриклайман. Ғалабадан хурсандман. Голга қадар омадимиз келмади, пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Сен урмасанг сенга уришади деганларидек Темурхўжа Абдуҳолиқов юқори савиядаги ҳужумчи эканлигини исботлади ва гол урди. Йигитларга раҳмат айтишни истардим, гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам тўхтаб қолишмади. "Локомотив"да ҳам мураббий алмашган, футболчилар янги мураббийга ўзларини кўрсатишни исташади. Марат Бикмаевнинг майдонга туширилиши рақиб ўйинини кучайтирди дея оламан. Биз ҳам сўнги дақиқаларда вазиятдан фойдаланиб гол уриб кетдик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, жуда ҳам муҳим бўлган очкони қўлга киритдик. Олти очколик ўйин бўлди десам янглишмайман. "Локомотив" турнир жадвалидаги асосий рақобатчимиз эди.

Еттинчи ўринни олиш ОЧЛда ўйнаш спорт принципларига тўғри келмайди. Биз ҳам еттинчи ўринни олиб ОЧЛга чиқишни истамаймиз. Ўзимизни меҳнатимиз билан босқичма-босқич, ҳалол меҳнат билан ОЧЛга чиқмоқчимиз. Бу йил ҳам таркибимиз ёмон эмас, айрим масалаларда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бора олмадик.

Ўнг қанот ҳимоямизни кучайтиришни истаган эдик. Бироқ, ўзимиз истаган футболчиларни ололмадик. Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сидиқовни "Пахтакор" олдинда ОЧЛ баҳслари борлиги сабаб олиб қолишни истади. Уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Биз олишни истаётган футболчиларни айримларини ўз жамоалари билан шартномалари бор ёки катта малағ эвазига олиб келиш мумкин. Таркибимиздаги бор футболчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қилдик.

Мурод Ҳолмуҳаммедовни қайдномага киритдик. Агарда 11 метрлик пенальти ишлайдиган бўлсак Мурод Ҳолмуҳаммедовни тушириб пенальтидан кейин яна захирага олишни режа қилгандик. Унинг ҳозирги ҳолати икки тайм ўйнашга имкон бермайди. Бизга футболчиларимизни соғлиғи муҳим. Пенальти тепилаётган вазиятда кўзларимни ҳам юмиб олдим, бироқ гол бўлмади. Ҳолмуҳаммедовни жисмоний ҳолати яхши бўлса кейинги учрашувларда тушуришга ҳаракат қиламиз",- дейди Ашурматов.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика