"Барселона" трансфер ойнасида қанча пул сарфлади?
10 авг 2018 11:40
Новости
"Барселона" трансфер ойнасида қанча пул сарфлади?
Кеча, 9 август куни "Барселона"нинг икки футболчиси - ҳимоячи Йерри Мина ва ярим ҳимоячи Андре Гомеш "Эвертон"га ўтди.
Каталония клуби колумбияликни 30,25 млн. еврога сотган бўлса, Андре Гомеш ижара асосида "ирислар" сафига қўшилди. Инглиз клуби ушбу ижара учун кўк-анорранглиларга 2,25 млн. евро тўлайди.
Айни дамда "Барселона"нинг янги футболчилар учун ишлатган маблағи - 125,9 млн. еврога тенг. Каталония клуби бу пул эвазига Клеман Ленгле (35,9), Артур (31), Артуро Видаль (18) ва Малкомни (41) сотиб олди.
Каталонияликлар футболчиларни сотиб топган пули - 124,2 млн. евро. Ёзги трансфер ойнасида "Барселона"ни Лука Динь (20,2), Алейкс Видаль (8,5), Йерри Мина (30,25), Паулиньо (50), Херард Деулофеу (13) ва Андре Гомеш (2,25) тарк этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии