"Барселона" футболчиси клуб базасидан ҳамма нарсасини олиб кетди
22 мая 2018 19:02
Новости
"Барселона" футболчиси клуб базасидан ҳамма нарсасини олиб кетди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андре Гомеш ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этади.
Маълумотларга кўра, 19 май куни португалиялик футболчи клуб базасидаги шкафчасидан барча буюмларини олиб кетди. Гомеш нега бундай қилганини жамоадошларига айтмади. Ярим ҳимоячи Испанияда қолмоқчи ва "Барселона" ҳам унинг истагларини эшитишга тайёр.
Олдинроқ, Гомешга "Ювентус" даъвогарлик қилаётгани эълон қилинган эди.
Комментарии