RU

Последние новости

15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  2 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  7 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   5 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  3 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  2

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?" Новости

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси билан учинчи ўрин учун курашаётган эдик. Улар таркиб жиҳатдан биздан устун ҳисобланарди. Йигитларга ўзимиз тайёрлаган тактика асосида ўйнашни таъкидлагандик. Барибир ёш футболчиларимизда тажриба кам, жисмоний жиҳатдан ҳам футболчилар толиқиб қолишди. Ёши катта футболчиларни ушбу учрашувга жалб қилмадик. Чунки катта футболчилар майдонда ёшларни ортидан эргаштира олиши керак. Биз улардан шуни талаб қилгандик. Лекин охирги ўйинларда улар бор кучлари билан ўйнамади. Оралиқда жамоани бир оила сифатида шакллантиришда менга бироз малака етишмади. Барчаси ўз қўлимизда эди. Имкониятимиз юқори баҳоланганди. Жамоага трансфер таъқиқи қўйилган. Бу қачон ҳал қилиниши бизга қоронғу. Ёш футболчиларни катта футболга тезроқ кириши ва ўзида шуни ҳис қилиши учун жалб қилмоқдамиз. Кейинги мавсумда "Шўртан" шаънини мана шу йигитлар ҳимоя қилиши мумкин.

Бу йил қийин ўтди. Мухлислар ғалаба кутади, лекин тасаввур қилинг мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими? Жамоамизда футболчи танлашда қолган жамоаларга қараганда имконият йўқ эди. Қийин ўйинларда футболчилар ўз зиммаларига кўп нарсани олишди.

Ҳозирда соғлиқни тиклаб озроқ дам олишни ният қилганман. Фаолиятимни қаерда давом эттиришим яқин икки ёки уч ҳафтада аниқ бўлади",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика