RU

Последние новости

09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас" Новости

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Челси"даги ҳамкасби Грэм Поттерга бўлаётган босим ҳақида гапирди.

Поттер қўл остида "Челси" сўнгги 11 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Жамоа мухлислари бош мураббийнинг истеъфосини сўрашмоқда.

"Биз, мураббийлар, бу босим, талабларни тўғри тушунамиз. Чунки ўз ишимиз давомида бундай ҳолатларга кўп дуч келамиз. Асосий гап тўпнинг тўрга бориб тушишида, барча асосан шунга эътибор беради. Аммо шундай факторлар борки, уларни фақатгина бир томон назорат қила олмайди. Албатта, мен Поттерга қайғураман, чунки менда ҳам шундай ҳолат бўлган.

Ишимиз давомида кўплаб қийинчиликлар бор. Мағлубият ва ҳатто ғалабалардан кейин ҳам меҳнат қилиш кераклиги, камчиликлар кўриниб қолади. Бироқ бу сабабли бошқа одамни қўрқитиш керак эмас. Мағлубиятда бош мураббийнинг оиласи, дўстлари ёки яқинлари айбдор эмас.

Ўз навбатида менда ҳам барчаси чегарага етиб келган пайтлари бўлган. Шу сабабли бошқа инсонларни ҳам бундай ҳолатда кўриш осон эмас", - деди "Арсенал" устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика