RU

Последние новости

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  2 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  5 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  18 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

"Арсенал" релсга қайтди Новости

"Арсенал" релсга қайтди

Бироз олдин АПЛ 23-туридан ўрин олган ўйинда “тўпчилар” меҳмонда “Астон Вилла”ни мағлуб этишди. Суперкамбек бошқача таъриф бериш қийин. Артета бошчилигидаги жамоанинг 4 ўйинлик (3 мағлубият 1 дуранг) омадсиз сериясига барҳам берилди.

Чемпионлик ўйини.


Ниҳоят «Арсенал» чемпионлик ритмини ушлади. Ўйинда икки бор ҳисобда ортда бориб, 90+3 дақиқада ғалаба голини урган лондонликлар ўз рельсларига ажойиб тарзда қайта олишди. Бу ғалабанинг олдингиларидан қийматли томони шундаки, жамоа йиқилиб қайта тура олди. Йиқилиб қайта тура олиш эса руҳий томонлама катта куч тақдим қилади. «Арсенал»нинг бугунги ўйини бир неча йил аввалги «Ливерпул»нинг чемпионлик мавсумидаги ҳаракатларига ўхшаб кетди. Ўзи АПЛда чемпион бўлишнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Маҳорат ва истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Чемпионликни мақсад қилган жамоа, руҳий томонлама юқори даражада бўлиши лозим. Бугунгача “тўпчилар” шу жабҳада оқсаётганди.

Топқир Артета.


Мураббийлар ўртасидаги курашда Унай Эмери Артетага ютқазди. Артета қилган ўзгаришларнинг барчаси ишлади. Ўйини чиқмаётган, адаптацияда муаммога учраётган Троссар ўрнига туширилган Мартинелли бир гол урди ва 90+3 дақиқада Жоржинёни яхши вазиятга олиб чиқди. Томиясу, Тирней, Виера умуман барча мураббий ишончини оқлади. Артета олдинги ўйинлардан фарқли Мартин Эдегорни гарчи чарчаб қолган бўлсада захирага олмади бу ҳам жамоа фойдасига ишлади.

Муаммолар.


Ўнг қанот ҳимояси бўйича саволлар очиқлигича қолмоқда. Уайт ва Томиясу стабил, ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Леандро Троссар қанот ҳужумида ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Аксига олиб Сака ҳамда Мартинеллида чарчоқ аломатлари кўринмоқда. Жоржинё бўйича муаммолар йўқ (ҳозирча), италиялик “тўпчилар” тизимига тезда қоришиб кетди. Буёғига лазаретдагилар сафга қайтса, Микелнинг бошўгриқлари анча камаяди.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика