АПЛнинг уч гранди Ла Лигадаги иқтидорни нишонга олди
17 апр 2025 11:50
Новости
АПЛнинг уч гранди Ла Лигадаги иқтидорни нишонга олди
"Бетис"нинг 19 ёшли вингери Хесус Родригес Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансферлар ойнасида Родригес учун курашда етакчилик қилаётган клублардан бири ҳисобланади.
"Канонирлар" Ла Лиганинг сўнгги турларида 19 ёшли испаниялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб боришган. Қайд этилишича, футболчининг хизматларига "Ливерпуль" ва "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирча клубларнинг ҳеч бири "Бетис" билан расмий музокара ўтказмаган. Родригес бу мавсум "Бетис"нинг асосий жамоаси сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии