АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр
11 ноя 2025 10:49
Новости
АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр
Жорий мавсум АПЛни жуда юқори нотада давом эттираётган "Сандерленд" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Англия жамоаси 20 ёшли футболчи Фермин Лопесни қишда ҳарид қилишга уриниб кўради. Жамоа вакиллари футболчининг трансфери учун 80 миллион евро беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Лопеснинг Каталония жамоаси билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Футболчи жорий мавсум 11 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 4 та ассист бор.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии