RU

Последние новости

22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  39 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  114 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади" Новости

Анзур Исмоилов: "Бугун "Пахтакор" "Бунёдкор"дан бир бош устун ўйнади"

"Пахтакор" пойтахт дербисида "Бунёдкор"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйинда устунликни қўлига олган ва буни ҳисобда ҳам акс эттирган "шерлар" ҳақли тарзда ғалабани тантана қилди. Учрашувдан сўнг эса мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам футбол ўйнади. Тезкор гол уриб олдик. Стадионда барчаси аъло даражада, чим ҳолати ҳам яхши. Биз қатори "Бунёдкор" футболчилари ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Бугун рақибдан бир калла кучлироқ ўйнадик. Ўйин ташкил қилиш томонидан, вазиятлардан фойдаланиш борасида ҳам устунлик биз томонда бўлди. Жиззахда қийналгандик. Боиси майдонга шу куни сув сепилмаганди. Шунингдек ҳаво соат олтида ҳам иссиқ эди. Энди у мағлубиятга баҳона бўлолмайди. Ҳамма айб ўзимизда бўлди. "Бунёдкор"га тезкор гол уришимизни кутмагандик. "Пахтакор" ўзига ярашадиган биринчи ўринга қайтиши керак деб ўйлайман. 

Кўрган бўлсангиз "Бунёдкор" ҳам ҳимояга ётиб олмади. Тўпни назорат қилди, ҳужумлар уюштирди. Биз шунчаки ўзимиз яратган вазиятларни гол билан тугатдик, холос. Ҳисоб йириклаша бошлагач ўйин назорати ҳам жамоамиз томонга ўта бошлади. Энди меҳмонларда ҳам голдан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чора қолмаганди. Шунинг учун ҳимояси бузилиб кетди",- дейди Анзур Исмоилов.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика