RU

Последние новости

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  9 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  45 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  56 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади" Новости

Анвар Бердиев: "Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади"

Про лиганинг 1-тури доирасида бугун яна бир учрашув ўтказилди. Ғузорда "Шўртан" - "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:2). Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин ўтказдик. "Шўртан"да Асрор Алиқулов жуда яхши жамоа шакллантирган. Чунки "Истиқлол"да қўл остимда ўйнаган футболчиларнинг бир нечтаси "Шўртан"га келиб қўшилганди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу нарса тарихга айланди", - дейди Анвар Бердиев. 

- Чобановнинг қарорини қандай баҳолайсиз?

- Футбол ҳиссиётли ўйин. Гоҳида ўзингизни бошқара олмайсиз. Марленга тушунтирамиз. Ўзини босиқроқ тутиши кераклигини уқтирамиз. Қизил олгандан кейин қарорини оқлаб бўлмайди. 

- "Турон" 10 киши бўлиб ғалабага эришди. Бунга рақибнинг бўшашиши сабаб бўлдими?

- Ўйин ҳуштакдан ҳуштаккача бўлади. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар охиригача курашиш керак. Футболчилар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишди. 

- Сиз шакллантираётган "Турон" Про лигада қайси ўрин учун курашади?

- Аввало, жамоамиз ҳомийларига раҳмат айтаман. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома тузишимизга шароит қилиб беришди. Илоҳим, ишларига барака берсин. Суперлигага чиқиш учун бу таркиб билан охиригача курашамиз. 

- Жамоанинг формаси узоқдан қараганда "Арсенал" жамоасининг либосига ўхшаб кетади. Клубнинг раҳбарлари орасида "Арсенал" жамоаси мухлиси йўқми?

- Жамоа раҳбарлари "Арсенал"га мухлислик қилишини билмайман, бироқ улар қизил ва қора рангларни ёқтиришади. 






Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика