Анри Зидан билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
26 дек 2017 10:10
Новости
Анри Зидан билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Хабарингиз бор, куни-кеча мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Испания футболига бефарқ бўлмаган мухлислар яхши билишади, "қироллик клуби"да қолган барча ўйинлар битта мавзу, "Барселона"га қарши бўладиган учрашувлар алоҳида бир мавзу.
Айнан шунинг учун ҳам, "Эл-класико"даги йирик мағлубиятдан сўнг, ОАВда "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги гаплар тарқала бошлади.
Зизунинг ҳамюрти, Франция термаси собиқ ҳужумчиси, "Арсенал" клуби афсоналаридан бири Тьерри Анри вазиятга фикр билдирди.
- Тўғри, бу икки клуб учун "Эл-класико" ўта муҳим ҳисобланади. Аммо Зидан "Реал" учун қилган ишлар ва қисқа вақт ичида у билан эришган ютуқлардан сўнг, унинг ишдан олиниши ҳақидаги гапларни эшитиш кулгили, деди Тьерри Анри.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии