RU

Последние новости

01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:40Ла Лига. ​"Атлетико" – "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  1 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  4 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1

Андрей Канчельскис: “Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан ўйин турибди” Новости

Андрей Канчельскис: “Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан ўйин турибди”

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” Термизда “Сурхон” меҳмони бўлади.

Жамоа аъзолари мазкур ўйинга тайёргарлик доирасидаги Намангандаги сўнгги машғулотни кеча якунлашди ҳамда Тошкентга жўнаб кетишди. “Лочинлар” бугун Термизга жўнашади.

Бўлажак ўйин олдидан “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан қисқача интервью олдик.

- “Сурхон”га қарши кечадиган баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўриб, машғулотлар олиб боряпмиз. Тўғри, бўлажак ўйин олдидан таркиб борасида айрим муаммолар мавжуд. Жумладан, сафимизда жароҳат олган футболчилар бор. Аммо бу ҳаёт, бу футбол. Умид қиламанки, жароҳатланган жамоадошларининг ўринларини бошқа ўйинчилар муносиб равишда тўлдира олишади. “Сурхон”га қарши кечаётган тайёргарлик доирасида Наманганда сўнгги машғулотни ўтказдик.

- Ўтган якшанба куни “Андижон”га қарши ўртоқлик баҳси ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Сизнингча, ушбу ютуқ ҳам бўлажак учрашув олдидан футболчиларнинг кайфиятларига ижобий таъсир кўрсатадими?


- Андижонликлар билан бўлган ўйинни кимдир назорат баҳси, кимдир ўртоқлик учрашуви демоқда. Нима бўлишидан қатъий назар, бундай ўйинларда натижа муҳим эмас. Керакли юкламалардан сўнг, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини кўздан кечириб олиш мақсадида, ушбу баҳсни ташкиллаштирдик. “Андижон” билан бўлган учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган йигитларга майдонда кўпроқ имконият яратиб бердик, етакчи футболчиларни эса ҳордиқ бериш мақсадида эртароқ алиштирдик.

Андижонликларга қарши кечган баҳсда кўплаб шогирдларим жисмоний ҳолатлари ижобий эканлигини намойиш этишди. Қолган ўйинчилар ҳам муносиб тўп тепишга интилишди.
Умуман олганда, “Андижон“ билан бўлган учрашувда йигитларнинг намойиш этган ўйинлари ва жисмоний ҳолатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Албатта, ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли ҳамда шогирдларимга ушбу ютуқ бўлажак баҳс олдидан ижобий кайфият туҳфа этади, деган умиддаман.

- “Навбаҳор”га қайтганингиздан сўнг, ниҳоят, ўтган турда жамоа “Динамо” устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Мазкур ютуқдан сўнг, “Навбаҳор” руҳий “ўра”дан чиқди, деб ўйлайсизми?


- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Олдинда яна 5та ўйин бор. Ўша баҳсларни ўтказгандан сўнггина, бу ҳақда фикр билдириш мумкин. Айни пайтда жамоамизда совриндорлар сафидан ўрин олиш учун минимал имконият бор ва ундан оқилона фойдаланишга интиламиз. Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан бўлиб ўтадиган ўйин турибди ҳамда мазкур баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика