RU

Последние новости

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  51 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  120 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди" Новости

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинни шарҳлаш оғир, нимага дейсизми сабаби иккинчи ўйиндирки катта ташаббусга эга бўлиб мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна"дан шундай ўйин кутгандик, аммо ўтказилган голларда ўзимиз хато қилдик. Биринчи ўйинда бўлгани каби кўп имкониятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. "Металлург" билан ўйиндан кейин хулоса чиқаргандик ва 4 кун давомида ҳужумларни якунлаш устида жиддий ишлагандик.

Ҳимояда ҳеч қачон бундай ўйнамагандик. Ҳозир руҳий ҳолат яхши эмас, аммо таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва бундай вазиятдан чиқиб кетишга ишонаман. Бу ҳолатга тушиб қолишимизга фақат ўзимиз айбдормиз, бошқа ҳеч ким. Бундан чиқиб кетиш йўлларини излаймиз.

Такрорлайман бу кучли руҳий зарба бўлди. Буни тажрибали футболчилар ўзларига олишлари керак.

Марат Бикмаев кейинги ўйинга тайёр бўлса керак. Унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Аслида бугунги ўйинга тайёрлагандик, аммо таваккал қилишга шошилмадик.

Мавсум бошида кўплаб етакчиларнинг кетиши қанчалик таъсир қилади? Албатта бу жуда оғир ҳолат. Бошқа футболчилар билан мавсумга тайёргарлик кўрасиз ва улар кетиб қолишса режаларимиз ўзгариб бораверади. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев каби футболчилар клубни тарк этишди. Аммо такрорлайман олдинга интилиш керак. Афсуски ҳозир уларни ўрнини боса олмаймиз, бироқ эртами-кечми ўринбосарлар чиқишади", - дейди Андрей Фёдоров.



Рейтинг: -45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика