RU

Последние новости

11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  1 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  1 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  8 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  19 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади" Новости

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади"

Про лига 3-тури доирасидаги "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Алишер Латипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга интилдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлганди. Рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик.

Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини кўриб, таҳлил қиламиз. Битта шижоатнинг ўзи билан ўйнаш етарли эмас. Бугун аксарият ўйинчилар, аниқроғи, 1-2 нафар футболчимиз кўрсатмани бажара олмади. Шу боис иккинчи таймда ўзгаришлар қилиб, вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Аммо гол уриш учун омад келмади. 

Амиржон Сафаров? У аслида ҳужумчи саналса-да, уни чап қанотда ўйнатяпмиз. Амир ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман. Жамоамиз, таркибимиз янгилиги учун йигитларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун ҳам ҳали яна вақт талаб этилади. Мағлубиятга қарамай, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", – деди "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика