Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?
22 дек 15:46
Новости
Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?
Унга кўра, Игорь Сергеев ("Пахтакор") энг яхши футболчи деб топилди. "Нефтчи"ни чемпион қилган Виталий Левченко эса йил мураббийи бўлди.
Ҳожиакбар Алижоновнинг "Бунёдкор"га урган голи экспертлар томонидан йил голи дея эътироф этилди. "Динамо" аъзоси Фирдавс Абдураҳмонов йил жавоҳири, "Навбаҳор" футболчиси Аббос Ғуломов йил кашфиёти бўлган бўлса, "Сўғдиёна" етакчиси Люпчо Дориев Суперлиганинг энг яхши легионери деб топилди.
Эътиборлиси., Суперлиганинг энг яхши ўйинчисига айнланган "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев сўровномада "Нефтчи" етакчиси Жамшид Искандеровдан 5 очко кўп тўплаб, ғолибликка эришган — "шерлар" вакилига уни кўпчилик иккинчи ўринга қўйгани қўл келган.

Йил кашфиётига айланган "Навбаҳор" аъзоси Аббос Ғуломов иккинчи ўриндаги ҳужумчи Рустам Турдимуродовни бир очкога ортда қолдирган. Ўз ўрнида, Турдимуродов ҳам учинчи поғонадаги "Динамо" ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовдан бир баллик фарқ билан устун келган.

Ушбу ҳавола орқали овозлар қандай тақсимлангани билан танишишингиз мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии