"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида
19 мар 02:26
Новости
"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида
Эслатиб ўтамиз, CAF финал баҳси вақтида Сенегал футболчилари майдонни тарк этгани сабабли уларга техник мағлубият ёзиб, чемпионликни Марокаш терма жамоасига топширган эди. Сенегал ҳукумати эса буни коррупция деб атаган.
Собиқ футболчи бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади:
"Адолат қарор топди. Ўйлайманки, футболда ўз қоидалари бор ва агар ҳамма ўзи хоҳлаган ишни хоҳлаган вақтида қилаверса... Қоидалар ўрнатилдими, уларга амал қилиш шарт. Менимча, Марокаш шунчаки футбол қоидаларига риоя қилмоқда".
Ҳажи сенегалликларнинг қилмишини оқлаб бўлмаслигини айтиб ўтди:
"Агар Сенегал футболчилари хавф остида бўлганида, уларнинг ҳаётига таҳдид солинганида, уларнинг майдондан чиқиб кетишини тушунган бўлардим, аммо бу вазиятда... Агар ҳар сафар ҳакамлар қарори билан баҳслашиб, ҳамма нарсани таҳлил қилаверсак ва шундай йўл тутсак, футбол ўйнаш қийин бўлиб қолади", — деди Ҳажи.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии