RU

Последние новости

01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  0 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   11 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  429 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21

Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти" Новости

Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жудаям қизиқарли, шиддатли ва курашларга бой ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлимда "Қизилқум" ёпиқ ўйин кўрсатиб, қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда бошқача ўйин кўрдик, рақиб кўпроқ ҳужумга чиқиб босим ўтказди. Ўйиндаги ягона голни стандарт вазиятдан киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам гол уришимиз мумкин эди, лекин ҳужумни охиригача етказа олмадик. Муҳими, сафарда ғалаба қозондик. Бундан олдинги ўйинларда ҳам ютқазмаслигимиз керак эди. Лекин бу футбол ва шуниси билан қизиқ.

- Азиз Холмуродовнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Азизда бироз жароҳат бор эди, шунга қарамай майдонга чиқди ва ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Фақат иккинчи бўлимда юз фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Шунда янаям осон бўларди. 

- Ўз пайтида жарима тўпларини усталик билан тепганингизни кўрганман. Наҳотки ҳозирги ёшларга буни ўргатиб бўлмаса?

- Ўргатса бўлади, лекин энг муҳими тўғри йўналиш бериш. Ҳаммаси инсоннинг ўзига боғлиқ. Биз ҳам футболчиларга гапирамиз, тўғри йўл кўрсатамиз, лекин хулоса чиқариш ўзларидан. Майдонга тушгандан кейин мияни ишлатиш керак. Бир марта тепиб ўхшаб қолган билан иш битмайди. Ҳар куни бунинг устида ишлаш керак: машғулотдан олдин ва кейин.

Ҳозир телефон чиқиб кўпларнинг хаёлини оляпти, телефондаги ўйинлар майдондаги футболдан кўпроқ азарт беряпти. Улар дэндими нимадир ўйнашади-ю, рақиб билан тиш-тирноғигача курашади, қанийди майдонда ҳам шундай кураш кечса. Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти.

Мунтазам такрорлаш - муваффақият калити деб бежиз айтишмаган. Жарима тўпларини зўр амалга ошириш учун тинмай такрорлаш, шунинг устида ишлаш керак. Мияда ҳаммаси осон, ҳозир ҳужумга ўтаман ва гол ураман деб ўйлайди, лекин ўйинда қийин кечади. Тилда айтиш осон, амалда бажариш қийин. Худо ҳам ҳаракатига қараб насибага яраша беради.

- Дастлабки тўртта турни оладиган бўлсак, ҳар турда дарвозабон алмашяпти. Бу нима билан боғлиқ? Жамоада асосий дарвозабон борми ёки ким яхши формада бўлса ўша туряптими?

- Бизда ҳамма ўйинчилар асосий. Фақат кимдир бошланғич таркибда тушади, кимдир захирада қолади. Бир хил даражадаги дарвозабонларга эгамиз деб ўйлайман. Машғулотларда кўриб кейин танлов қиламиз. Ҳеч кимга сен асосий дарвозабон бўласан демаганман.

- Бугун "Қизилқум"нинг қайси футболчисини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардингиз?

- Бутун жамоа яхши ўйнади, лекин Кенжабоевни етакчи деб биламан. Деярли ҳар бир ҳужум у орқали ташкил қилиняпти ва майдонда катта ҳажмли ишни бажаряпти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
19 мар 01:28:19
uzb
Телефон игралар хақиқатдан ешларни онасиникига урворябди,Қосимовни бу гапига 100%қушилман,ёшларни куплари играга мукасидан кетган,даже қизларгаям играчалик қизиқишмайди ахмолар,бекор булди дегунча қулига тел олиб онлайн играларга кериб олиб уйнашга тушиб кетишади,ёшлик эса бекорга утиб кетиб бораётгани билан иши дарди йуқ ахмоларни
   
19 мар 00:21:34
Jamshid Husainov
Bugun AGMK ,, HALOL ʼʼ oʻynab sudyani yordamisiz yutdi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика