

Ўтган мавсум "Сўғдиёна"да ўзини кўрсатган Владимир Йовович фарғоналиклар сафига ўтди. Сўнгги мавсум жиззахликлар сафида барча турнирларда 28та баҳсда майдонга тушган Йовович 10та гол уриб, 10та голли пас берган.
Охирги мавсум "Насаф" билан Суперлига чемпионига айланган Зоран Марушич фаолиятини "Нефтчи"да давом эттиради. Бундан ташқари, "Қизилқум" собиқ ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ғиёсов Фарғона клуби билан битимга имзо чекди.



