

Янги шартномага кўра 55 ёшлик мутахассис Евро-2024 турнирининг охирига қадар фаолият олиб боради. Златко Далич Хорватия терма жамоасини 2017 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг мураббийлигида "шахматлилар" 2018 йил Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борди. Бош соврин учун кечган учрашувда Францияга мағлуб бўлганди (2:4).




