Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори "Милан"даги фаолиятининг бошида бирга ўйнаган Златан Ибрагимовичга юқори баҳо берди.

"У — мен учратган энг рақобатбардош футболчи. Ҳатто машғулотларда ҳам мағлубиятга чидай олмасди. У жамоаси гол ургунча ва ғалаба қозонгунча ўйнайверарди. Акс ҳолда, унинг кайфияти ёмонлашиб, кийиниш хонасида оғир ҳолат кузатиларди. Ибра мени бўшашишга йўл қўймасди", – деди Томори.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ҳозир А Серия турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: pianetamilan.it