Зидан: "10 йиллик шартнома тузиб, эртасига ишингдан айрилиш мумкин. Ёки аксинча"

Aziz Tukhtamuradov
20 мар 2021
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиден мураббийлик соҳаси ҳақида гапирди.

"Футбол олами шундай. Мен доим футболни яхши кўрганман. Менда шундай буюк жамоада ўйнаб, мураббийлик қилиш имконияти бўлди. Мен ҳар бир дамдан завқ олганман. Қилишим мумкин бўлган иш - завқ олиш. Чунки, қачондир буларнинг барчаси тугайди. 

Мен жуда узоққа қараб режа тузмайман. Сен 10 йилга мўлжалланган шартнома тузиб, эртасига ишингни йўқотишинг ҳам мумкин. Ёки аксинча. Менга ҳар кунги кучли ҳислар мотивация бағишлайди", - деди Зидан. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: realmadrid.com