

Жароҳатнинг сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти, бироқ ўйин пайтида футболчининг чап тиззасида муаммо пайдо бўлган. Лекин Пике фақатгина бир кун тиббий муолажа олади ва эртага машғулотларга қайтади. Шундай бўлсада ҳимоячи Испания чемпионати 9-тур доирасида “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.



