

“Об-ҳаво ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказди, чунки Италия футболида ўйинчилар бунчалик кўп ҳаракат қилишга одатланмаган. Аммо Италия терма жамоаси мағлубияти сабаби, коста-рикаликлар рақибларига ҳужум бошлаш учун имконият беришмади ва кучли прессинг уюштиришди. Ўйлашимча, италияликлар ўйинни бошқариши учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак” – дейди Земан. Италиянинг кейинги учрашуви 24 июнь куни Уругвай билан бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.



