Зеедорф "Барселона"ни кучайтира оладиган футболчини айтди

"Аякс,"Реал" ва "Милан" клублари собқи ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф "Stats Perform News" берган интервьюсида "Барселона" раҳбариятига "Лион" форварди Мемфис Депайни сотиб олишни маслаҳат берди:

"Ўйлашимча, Депай айни пайтда Европанинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади. У катта клубларга фойда келтира олади. Агар "Барселона" Мемфисни сотиб олса, клубнинг таркиби кучайиши шубҳасиз".


Manba: Stats Perform News