Забиҳилло Ўринбоев гол урган ўйинларда "Металлург" ютқазмади

Mirjalol Normatov
4 авг 2023
Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:1) учрашуви якунланди.

Учрашувнинг сўнгги сонияларида мезбонлар ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев наманганликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, бекободликлар сардори жорий мавсум Суперлигадаги 4-голини урди. Қайд этиш жоиз, жорий йил Ўринбоев тўп киритган баҳсларда жамоасини ютқазмаган.

"Металлург" чемпионатдаги навбатдаги учрашувини "Қизилқум"га қарши ўтказади.

Уч марта жаҳон чемпионатида иштирок этган, Португалиядан таклиф олган ҳамда Японияда фарзандли бўлган Забиҳилло Ўринбоев ҳақида ҳикоя қиламиз (мутолаа учун)


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia