"Ювентус" Конте бошчилигидаги энг яхши стартни қайд этди

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2013
"Ювентус" якшанба куни "Ливорно" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучиб Антонио Конте бошчилигида А сериядаги энг яхши стартни қайд этди.
Айни пайтда "Юве" ҳисобида 34 очко бор, ўтган мавсумда худди шунча ўйиндан сўнг 32 очко бўлганди. Биринчи мавсумда Конте "Ювентус" билан 13та турда 29 очко жамғарганди.

"Ювентус" бу мавсумда фақат "Интер" ва "Фиорентина" билан ўйинларда очко йўқотди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru