

“Бьянконери” жамоанинг ҳозирги чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро билан ушбу мавсум охирида шартномаси якунланиши сабабли унинг ўрнига Альбани ўринбосар сифатида кўрмоқда. Итальян клуби “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави Эрнандес қўл остида бир қатор чап қанот ҳимоячилари мавжуд бўлгани туфайли ушбу келишувнинг амалга ошишига оптимистик муносабат билдирмоқда. 33 ёшли футболчи жорий мавсумда Испания чемпионатида 8 та ўйинда майдонга туширилди.
Испания терма жамоаси вакили Каталония клуби билан 2024 йилгача амалда бўладиган шартномага эга. Унинг айни пайтдаги трансфер баҳоси 5 млн еврони ташкил этади.



