Юрий Саркисян – “Футбол шарҳи” меҳмони

Narzulla Saydullayev
10 мар 2014
Бугун душанба, одатдагидек “Спорт” телеканалида “Футбол шарҳи” кўрсатуви бўлади.
Бизга маълум бўлишича, бугунги кўрсатув меҳмони узоқ йиллар Фарғона футболида меҳнат қилган, лекин айни пайтда “Бунёдкор” мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Юрий Саркисян.

Мухлислар Юрий Вазгенович томонидан айтиладиган салмоқли гапларни, қувноқ ҳазилларни соғиниб қолишган. Шундай экан, кўрсатув ўзига яраша қизиқ бўлади деган умиддамиз. Демак, соат 20:40дан бошлаб “Спорт” каналида “Футбол шарҳи”ни ўтказиб юборманг.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia