Ёрқин Назаров "Локомотив" бош мураббийи, Акмал Шораҳмедов эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий этиб тайинланди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2024
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда "Турон"дан кетган Ёрқин Назаров Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида иш бошлади. 

9 январдан "Локомотив" янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлайди. Йиғинга киришишдан олдин асосий жамоа билан ишлайдиган мураббийлар штаби белгилаб олинди.

Бош мураббий - Ёрқин Назаров

Катта мураббий - Александр Стоймирович (Сербия)

Мураббий - Марко Байич (Сербия)

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Акмал Шораҳмедов

Дарвозабонлар мураббийи - Алишер Аҳмедов

Таҳлилчи - Шавкат Имамов


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати