

Яқинда "Турон"дан кетган Ёрқин Назаров Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида иш бошлади.
9 январдан "Локомотив" янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлайди. Йиғинга киришишдан олдин асосий жамоа билан ишлайдиган мураббийлар штаби белгилаб олинди.
Бош мураббий - Ёрқин Назаров
Катта мураббий - Александр Стоймирович (Сербия)
Мураббий - Марко Байич (Сербия)
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Акмал Шораҳмедов
Дарвозабонлар мураббийи - Алишер Аҳмедов
Таҳлилчи - Шавкат Имамов



