

As маълумотига кўра, Ямалнинг 23 ноябрь куни ЛаЛига доирасида "Сельта"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлиб турибди. Футболчи тўпиғида ноқулайлик ҳис қилмоқда.
17 ёшли вингернинг "Сельта"га қарши ўйнаш ёки ўйнамаслиги яқин вақтларда маълум бўлади. У айни дамда захирада қолдирилиши ва эхтиёж туғилса, 20-25 дақиқа майдонда кўриниш бериши кутилмоқда.
"Реал Сосьедад"га қарши ўйинда белидан жароҳатланган Левандовски эса келаси ҳафтадаги ўйинга тайёр бўлади.



