Хуан Рикельме Кавани ва Видални ўз жамоасига чорламоқда

Eldor Akmurzayev
18 июн 2022
“Бока Хуниорс” вице-президенти Хуан Рикельме ҳужумчи Эдинсон Кавани ва ярим ҳимоячи Артуро Видалга қизиқиш билдирилаётганини айтди.

“Видаль “Бока”да ўйнаш учун туғилган. Унга маош тўлай оламизми, буниси бошқа масала. Худди шу ҳолат Каванига ҳам тегишлидир.

Мазкур икки юлдуз юқори савиядаги футболчилар. Доимо энг зўрлари жамоангизда бўлишини орзу қиласиз, аммо реал вазият бундан ҳам мураккаброқ”, дейди Рикельме.

35 ёшли Кавани ўтган мавсум МЮ сафида 20 баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди. У билан тенгдош бўлган Видаль эса 2021/22 йилги мавсум “Интер” сафида 41 ўйинда 2+4 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: ESPN Argentina