Хитойликлар Лондондаги форвардни трансфер қилмоқчи бўлганди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
"Фулхэм" ҳужумчиси Александар Митрович фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин эди.

"The Sun" хабарига кўра, хитойликлар футболчини 57 миллион евро эвазига трансфер қилмоқчи бўлганди. Аммо лондонликлар трансфер бўлишини исташмади.

24 ёшли Митрович ушбу мавсум олдидан "Ньюкасл"дан 20 миллион евро эвазига "Фулхэм"га ўтганди. Бу мавсумда у Лондон жамоаси таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Унинг "Фулхэм" билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun