Хитой терма жамоаси йиғин бошлади

Xayrulla Xoliqov
24 янв 2021
Янги бош мураббий жамоага 27 нафар футболчини таклиф этган.

Хитойликлар айни пайтда Хаикоу шаҳрида машғулот олиб боришмоқда. Жамоа устози Ли Тие йиғиндан кўзланган мақсад жамоадагиларнинг спорт формасини текшириб олиш эканини айтиб ўтди.

- "Тўғрисини айтсам, ҳозирги пайтга келиб кўп футболчилар ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиққан. Биз эса биринчи навбатда ҳаммани яхши спорт формасига келтириб олишимиз керак. Март ойида бўладиган ЖЧ саралаш ўйинларига борган сари оз вақт қоляпти. Шу боис тез фурсат ичида таркибни шакллантириб олишимиз лозим бўлади", - дейди маҳаллий мураббий. 

10 февралга қадар давом этадиган йиғинда Хитой термаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Катта эҳтимол билан ҳар икки рақиб Суперлига жамоалари бўлади. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com