

"Барча жамоалар Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди, аммо доимо чўққида қолишнинг иложи йўқ. Баъзида таркибни ўзгартириш, стратегияни янги тузиш керак бўлади. Бу ўйин фалсафаси, жамоа мақсадларига ҳам боғлиқ. Агар ЧЛда бир йил иштирок этолмай, аммо унга қайтиш учун катта куч сарфласанг, буни кўрган футболчилар жамоада қолишни истайди.
Ҳаммаси клуб мақсадларига боғлиқ. Футболчи жамоага бир умр содиқ бўлиши учун қасам ичадиган даврларга қайтмаймиз. Бугунги кунда яхши режа ва яхши жамоа футболчилар учун қизиқ кўринади" - дейди Хиддинк.



