Хендерсон: "Сток Сити"га қарши ўйин яхши синов бўлди"

Tolibjon Qosimov
28 дек 2016
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон АПЛ 18-тури доирасида "Сток Сити" устидан қоғонилган ғалаба (4:1)ни изоҳлаб ўтди.
"Сток Сити" биринчи дақиқаданоқ жуда кучли прессинг қилишни бошлади, шунинг учун ҳам бизга қийин бўлди. Рақиб ҳисобни очди, лекин биз вазиятни ўнгладик ва ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг майдонда тўлиқ устунликни қўлга олдик. Соврин учун қолган клубларнинг ишлари қандай кетаётгани биз учун аҳамиятга эга эмас. Биз фақат ўз мақсадимиз ҳақида ўйлаймиз. Ҳар бир ғалаба - яхши натижа. "Сток Сити"га қарши ўйин яхши синов бўлди", - дейди Хендерсон.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Sky Sports