

"Барчаси жойида, айни дамда барчамих эхтиросларга берилганмиз, мағлубиятни қабул қилиш оғир бўлмоқда. Турнирни муносиб равишда ўтказяпмиз, ўз термамиз билан фахрланамиз. Ҳа, биз финалга чиқа олмадик, аммо бугун майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик ва керакли тажрибани тўпладик. Бизнинг термамиз анчагина ёш, улар билан келажагимиз порлоқ бўлади.
Биз ғалабага яқин эдик, яхши вазиятларни яратгандик. Иккинчи бўлимда хорватлар бизга қарши қаттиқ босим уюштиришди, бироқ биз иккинчи голни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ўйинда мағлуб бўлдик, барчамиз хафамиз, аммо бу тажриба бизга келажакда ёрдам бериши аниқ", - деб якунлади сўзларини Жордан Хендерсон.



