Хайнкес: "Бавария" "Реал"га ғалабани совға қилди ва ўзининг вазиятларидан фойдалана олмади"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2018
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкес "Реал"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашуви (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Биз "Реал"га 2та гол совға қилдик, аммо ўзимиз ҳам кўплаб вазиятлар ярата олдик. Нима етишмади? Биз иккинчи голни урмадик, Роббен ва Боатенг йўқотиши эса катта муаммога айланди. Танаффусдан олдин жуда аҳмоқона гол қўйиб юбрдик, иккала гол ҳам совға эди. Биз бир қатор вазиятлар яратишга эришдик, аммо улардан унумли фойдаланишни билмадик. Таслим бўлмаймиз, олдинда яна 90 дақиқа бор" - дейди Хайнкес.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: UEFA