

"Ал-Садд" "Лаҳвия" билан бўлган учрашувда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. "Лаҳвия" ўз тарихида илк маротаба Суперкубокни қўлга киритди, голларнинг бирига Словакия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Вайсс муаллифлик қилди. Хавининг ҳозирги клуби 1977 йилдан бошлаб 3 маротаба турнир ғолибига айланган.
Сайтимизнинг махсус бўлимида Қатар Юлдузлар лигасининг турнир жадвали билан танишиб чиқишингиз мумкин.




