

"Кўк-анорранглилар" яқинда Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичининг илк ўйинида Франциянинг ПСЖ клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Каталонияликларнинг сўнгги мағлубиятини 27 январь куни қабул қилиб олганди. Шу куни Хави шогирдлари Испания чемпионати доирасида “Вильярреал”га 3:5 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Ушбу учрашувдан сўнг 44 ёшли мутахассис мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилди. “Барселона” шундан буён 12 ўйинда 9 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди.



