

"Мен хурсандман. Бироз қийналдик, аммо ҳозир осон ғалабалар бўлмайди. Ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сезилди ва жамоа ҳам бор кучини берди.
Биз янада яхшироқ ўйнаб, яхшироқ ҳужум қиламиз. Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Олдинда қиладиган ишларимиз кўп.
Ғалаба билан бошласанг, барчаси бошқача кетади", - деди Хави.



