Хави "Барселона" мураббийи сифатидаги қийинчилик ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2022
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ушбу лавозимда қандай қийинчиликларга дуч келаётгани борасида фикр билдирди.

"Сизни муҳокама ва танқид қилишади..."Барселона" захира ўриндиғида азоб чекасиз. Клуб тизимидан чиққан инсон бўлсангиз ҳам, бу ерда ишлаш осон эмас. "Камп Ноу"да бир йил ўн йилга тенг.

Менинг келажагим натижаларга боғлиқ. Юқори савиядаги мураббий бўлса ҳам, ҳаммаси ўз қўлида бўлмайди. "Барселона"нинг умидлари жуда катта ва биз уларни оқлашимиз керак. "Барса" Ла Лигада чемпионлик учун курашади — ҳозир жадвалда пешқадаммиз. Шунингдек, Европа Лигаси ғолиблиги учун кураш олиб борамиз", — деди Хави.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Mundo Deportivo