Хасселбайнк «Уотфорд» бош мураббийи бўлиши мумкин

Narzulla Saydullayev
7 окт 2014
Бугун «Уотфорд» бош мураббийи Билли Маккинли истеъфога чиқади.
45 ёшли шотландиялик мураббий 8 кун олдин Англия иккинчи дивизиони клубида иш бошлади.

Маккинли қўл остида «Уотфорд» битта ғалаба ва битта дуранг қайд этиб чемпионшипда 3-ўринда бормоқда.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, жамоанинг янги мураббийи этиб Жимми Флойд Хасселбайнк тайинланади.

«Челси»даги фаолияти туфайли машҳур бўлган 42 ёшли голланд ўтган мавсумда Бельгия иккинчи лигасида «Антверпен» билан 7-ўринни эгаллаб ёзда у ерни тарк этди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru