Харри Кейн ва Эрик Дайер "Тоттенхэм" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
1 дек 2016
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ва ярим ҳимоячи Эрик Дайер клуб билан келишувни узайтиришди.

Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайти эълон қилди.

Харри Кейн "Тоттенхэм" билан шартномани 2022 йилгача, Эрик Дайер эса 2021 йилгача узайтирди.

Жорий мавсум давомида "шпорлар"нинг саккиз нафар футболчиси клуб билан шартномани узайтиришди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia