Хаман “Бавария”нинг энг муҳим футболчиси кимлигини айтди

Aslanov Jasurbek
18 янв 2017
“Бавария”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаман жамоа футболчиси Артуро Видални клубнинг энг муҳим футболчиси сифатида эътироф этди.

“Артуро Видал шубҳасиз ўта муҳим футболчи. 2015 йилда майдонда унинг ҳимоявий ролини кўрдик. Шунга қарамай чилилик футболчи “Бавария”нинг энг муҳим футболчиси. Бундай футболчи ҳар қандай жамоа учун, айниқса, катта ва муҳим ўйинлар учун зарур. Видал ҳар доим бор вужуди билан футбол ўйнайди ва доимо рақиб дарвозасига хавф солиб туради”.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: AS