Хаби Алонсо янги клуби билан музокаралар ўтказди

9 май 2026, 20:49
Испаниялик мураббий Хаби Алонсо "Челси" билан музокаралар олиб борди.

Нико Скиранинг ёзишича, учрашув ижобий руҳда ўтди. Алонсо мавсум тугагандан сўнг "Челси"ни бошқаришга тайёрлигини маълум қилди, шунингдек узоқ муддатли шартнома тузишга тайёрлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, лондонликлар бўлажак мураббий бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмагани ва Алонсодан ташқари бошқа номзодларни кўриб чиқишни давом эттираётгани таъкидланди. Испаниялик ўтган йилдан бери "Реал"ни бошқарган, жорий йил бошида эса клубни тарк этганди.


Манба: championat.asia